Мактаб ўқувчилари ўртасидаги мусобақа бўлиб ўтмоқда

"Пахтакор" футбол клуби ва "Миллий тикланиш" партияси ҳамкорлигида мусобақа ташкил этилган.

"Пахтакор" футбол клуби, Миллий тикланиш партияси Тошкент шаҳар кенгаши, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” Тошкент шаҳар кенгаши, Тошкент шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу мусобақада 15-16 ёшгача бўлган ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этяпти.

Ушбу футбол мусобақаси бир неча босқичда ўтказилмоқда. Аввалига Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда тўртта жамоа шакллантирилди. Улар ўзаро куч синашиб, шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Якуний босқичга ҳар бир тумандан ғолиб бўлган жамоа етиб келди ва энди улар гуруҳларга бўлинган ҳолда финал босқичида иштирок этмоқда.

Ўқилган: 1404
Болалар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бугун Осиё Чемпионати-2020 саралашидаги иштирокини бошлайди
10:23
Ўзбекистон МТЖ ўқув-машғулот йиғинига чақирилган футболчилар рўйхатида ўзгариш
00:14
Миллий жамоамиз ўйин олди расмий машғулот ўтказди
14:13