ФИФА йилнинг энг чиройли голига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди

ФИФА йилнинг энг чиройли голи номига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.

Френц Пушкаш номидаги совринга даъвогарлар билан танишинг: Матеус Кунья («РБ Лейпциг»), Златан Ибрагимович («Лос-Анжелес Гэлакси»), Лионель Месси («Барселона»), Хуан Кинтеро («Ривер Плейт»), Фабио Куальярелла («Сампдория»), Эндрос Таунсенд («Кристал Пэлас»), Даниэль Жори («Дебрецен»), Билли Симпсон («Клифтонвилл Лэдис»), Эми Родригес («Юта Роялз»), Ажара Нчут (Камерун термаси).

ФИФА расмий сайтида мухлислар ўртасида овоз бериш жараёни бошланди. У 1 сентябрга қадар давом этади. Улардан учтаси финал босқичига етиб боради, энг чиройли голни ФИФА афсоналаридан иборат махсус комиссия аниқлаб беради.

Голлар видеосини мазкур ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Ўқилган: 2775
The Best соврини Йилнинг энг яхшилари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Анчелотти "Эвертон" бош мураббийи этиб тайинланди
16:47
"Сурхон" ўз майдонида "Машъал" билан 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди
17:10
ОАВ вакиллари диққатига! Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этади
17:40