
"ПСЖ" клуби "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибаланинг трансфери бўйича музокара олиб боради. Бу ҳақида Daily Mail нашри маълумот бермоқда.
Хабарга кўра, парижликлар 25 ёшли аргентиналик футболчи учун 80 млн евро таклиф қилмоқчи.
Дибала ва "ПСЖ" вакиллари ушбу келишувнинг имкон қадар тезроқ расмийлаштириш тарафдори. "ПСЖ" спорт директори Леонардо трансферни чоршанба кунига қадар якунлашни истайди.
"ПСЖ" клуби футболчига 5 йиллик шартнома ва йилига 12 млн маош таклиф қилишга тайёр. Дибалага "Интер" клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.