Эртага Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида навбатдаги семинар ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳакамларнинг малакасини ошириш, ҳакамлар томонидан ўйинларни бошқаришда ҳалоллик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Coca Cola Суперлига ва ПРО-лига тур учрашувларидан сўнг ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳакамлар учун махсус семинар ташкил қилиниб, ортда қолган тур ўйинларида ишлаган ҳакамлар фаолияти турли видеолавҳалар ёрдамида ўрганиб чиқилади ва йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлил қилинади.

Мазкур семинарга юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам таклиф этамиз.

ОАВ вакиллари эртага, 20 август куни соат 10:00 да ЎФА Мажлислар залига ташриф буюриб навбатдаги семинарнинг иштирокчисига айланиши мумкин. 

Ўқилган: 1953
Семинарлар ва ўқув курслари Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Суперлиганинг 23-тур учрашувларига якун ясалади
10:38
Сингапур – Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар бошқаради
20:26
Диққат! Мессининг трансфери жиддийлашмоқда
20:26