“Челси” Лондонда “Лестер”ни енгга олмади

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Челси” – “Лестер” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Стэмфорд Бридж”да бўлиб ўтган бахсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувни майдон эгалари фаол бошлашди ва бу 7-дақиқада ўз самарасини берди. Уилфред Ндидининг хатосидан кейин Мэйсон Маунт тўпни эгаллаб олди ва аниқ зарба билан лондонликларни олдинга олиб чиқди. Танаффусга қадар икки жамоада ҳам бир қатор вазиятлар юзага келди, бироқ биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда “Челси” футболчилари ўйинларини сусайтиришди, меҳмонлар эса фолликни оширишди. Лестерликларнинг кетма-кет ҳужумлари 67-дақиқада голга олиб келди, Ндиди бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ўз айбини ювди.

Шу тариқа, Фрэнк Лэмпард шогирдлари иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эриша олмадилар.

АПЛ, 2-тур

Челси – Лестер 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 7 Маунт, 1:1 – 67 Ндиди.

Челси – Аррисабалага, Кристенсен, Зума, Эмерсон, Аспиликуэта, Маунт, Канте, Пулишич (Виллиан, 71), Жоржиньо (Ковачич, 71), Педро, Жиру (Абрахам, 61).

Лестер – Шмейхель, Сеюнджю, Эванс, Фукс, Рикарду Перейра, Тилеманс, Мэддисон, Ндиди, Чоудури (Прат, 73), Перес (Олбрайтон, 80), Варди.

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (37).

Ўқилган: 2054
Англия чемпионати Лестер Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Евро-2020 саралаши. Испания ва Италияда навбатдаги ғалаба
06:13
"Пахтакор" клуби мураббийлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида "street football" мусобақасини ташкиллаштиришди
13:50
Магуайрнинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши трансфер рекордини янгилаши мумкин
20:53