Гвардиола Агуэро билан бўлган вазиятга изоҳ берди

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионатининг 2-тур "Тоттенхэм" жамоасига қарши ўйинда Серхио Агуэро билан бўлган айтишув ҳақида гапириб ўтди.

"Бу ерда тушунмовчилик бўлди. Серхио хафа эди, чунки мен уни рақибнинг иккинчи голида айблаяпти деб ўйлаган экан. Ҳиссиётлар қайнаб турган эди.

Биз жуда ҳам яхши ўйнадик, ўйинни назорат қилдик ва яхши жамоага қарши вазиятлар яратдик, бироқ биз совуққон бўлиб ҳужумнинг сўнгги босқичида қатъиятли бўлишимиз керак. "Тоттенхэм" жамоаси иккита вазият яратди, биз учун афсуски улар иккитасидан ҳам унумли фойдаланди.

Бизнинг прессинг ва бошқарувимиз ажойиб бўлди, аммо ўйинни юта олмадик. Мухлислар янада яхшироқ ўйнашимиз кераклигини айтади, бироқ мен бунинг иложи бор йўқлигини билмайман", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 2167
Манчестер Сити Серхио Агуэро Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Манчестер Сити” Англияда тарихий рекордни қайд этди
09:27
"Рома" Жеко ўрнига "Интер"дан футболчи олмоқчи
14:21
Германия Кубоги. "Бавария" – "Хайденхайм": Таркиблар!
20:40