“Навбаҳор” Турғунбоевнинг голи эвазига водий дербисида ғалаба қозонди

Ўзбекистон чемпионатининг 17-туридан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” учрашуви ўз якунига етди. Водий дербисида наманганликларнинг қўлиб баланд келди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди. 52-дақиқада Азиз Турғунбоев жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Мазкур гол амалда ўйин тақдирини ҳал қилиб берди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан кейин “Навбаҳор” 25 очко билан 8-ўринда бормоқда. “Андижон” (16) 10-поғонада қолди.

Соса Соlа Суперлига, 17-тур

“Андижон” – “Навбаҳор” 0:1 (0:0, 0:1)

Гол:
0:1 – 52 Турғунбоев.
"Андижон": Руслан Матниязов, Радосав Алексич, Бобур Акбаров, Аброр Хусинов, Хушнудбек Авилов, Дилшод Раҳматуллаев, Фарҳод Бекмуротов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Қаҳрамон Баҳодиров, 59), Сардор Азимов, Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзод Убайдуллаев (Давронбек Исоқов, 72).

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Азим Аҳмедов, Иван Соловьёв, Азиз Турғунбоев, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Илҳом Алижонов, Аббос Ғуломов, Амирбек Жўрабоев.

Огоҳлантиришлар: Хусинов 13, Алижонов 37, Меҳмонов 70, Жўрабоев 76.


Фото: t.me/fcnavbahor

Ўқилган: 1211
Андижон Навбаҳор Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Европа Лигаси, 1/16 финал. "Арсенал" – "Олимпиакос" 1:2. "Тўпчилар" мусобақани тарк этишди
05:11
"Локомотив" Стивен Жеррард бошқараётган клубга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
14:35
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди
12:36