“Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни мағлуб этолмади

Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” – “Тоттенхэм” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Этихад Стэдиум”да бўлиб ўтган ўйинда жанговар дуранг қайд этилди.

Учрашув мезбонларнинг устунлигида бошланди, 20-дақиқада Рахим Стерлинг манкунианларни олдинга олиб чиқди. Бирор орадан кўп вақт ўтмай Эрик Ламела лондонликларнинг кам сонли ҳужумларидан бирини голга айлантирди.

35-дақиқада Серхио Агуэро “Сити”нинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари фаол бошлашган эди, бироқ “шпорлар” танаффусдан кейинги дастлабки хавфли вазиятни голга айлантиришди. Захирадан майдонга тушганига бир неча сония бўлган Лукас Моура бурчакдан узатилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. қолган вақтда ҳисоб ўгармади.

Шу тариқа, амалдаги чемпион иккинчи турдаёқ очко йўқотишга мажбур бўлди.

АПЛ, 2-тур

Манчестер Сити – Тоттенхэм 2:2 (2:1, 0:1)

Голлар: 1:0 – 20 Стерлинг, 1:1 – 23 Ламела, 2:1 – 35 Агуэро, 2:2 – 56 Лукас Моура.

Манчестер Сити – Эдерсон, Зинченко, Лапорт, Отаменди, Уокер, Родри Эрнандес (Сильва, 78), Гюндоган, Бернарду Силва (Марез, 80), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Габриэл Жезус, 66).

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Уокер-Питерс, Роуз, Алдервейрелд, Уинкс (Лукас Моура, 56), Эриксен (Скипп, 90), Сиссоко, Ламела (Ло Чельсо, 85), Ндомбеле, Кейн.

Огоҳлантиришлар: Стерлинг (26).

Ўқилган: 2048
Англия чемпионати Манчестер Сити Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Челси” сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди
19:37
Гвардиола The Best совринига даъвогарлар ичида “Сити” футболчилари йўқлиги ҳақида гапирди
18:02
Англия чемпионати, 10-тур. "Бернли" – "Челси" 2:4
06:47