АПЛ. Бугун 2-турга старт берилади

Бугун Англия чемпионатининг 2-тур ўйинлари бошланади.

“Арсенал” клуби ўз майдонида “Бёрнли”ни қабул қилади. Мазкур баҳсда “тўпчилар”ни қийин учрашув кутиб турибди. “Бёрнли” ўтган турда “Саутгемптон”ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кўтаринки кайфиятда Лондонга етиб келади.

“Астон Вилла” ўзида “Борнмут”ни қабул қилса, “Вест Хэм” сафарда “Брайтон”га қарши ўйин ўтказади. “Эвертон” эса “Уотфорд”ни меҳмон қилади.

“Ливерпул” клуби сафарда “Саутгемптон” билан ўйнайди. УЕФА Суперкубогида зафар қучган Юрген Клопп шогирдлари яхши кайфиятда ўйинга етиб келишган.

Турнинг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади. Унда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилади.

Эртага “Шеффилд Юнайтед” ўзида “Кристал Пэлас” билан баҳс юритса, кетма-кет иккита Суперкубокни бой берган “Челси” Лондонда “Лестер”ни қабул қилади.

Турни “Вулверхэмптон” ва “Манчестер Юнайтед” иштирокидаги учрашув якунлаб беради.

 

Ўқилган: 1836
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Тоттенхэм Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Артета "Арсенал" бош мураббийи
20:11
Ван Гал "МЮ"га қайси юлдузларни сотиб олмоқчи бўлганини айтиб берди
11:17
"Кристал Пэлас" 93-дақиқада гол уриб "Манчестер Юнайтед" ни мағлуб этди
21:07