АГМК – "Пахтакор". Превью

Суперлиганинг 17-тури доирасида АГМК Олмалиқда турнир жадвали пешқадами "Пахтакор"ни меҳмон қилади.

 

Қайд этиш керакки, "Пахтакор" жорий мавсум чемпионатда мағлубият нималагини билмай келмоқда. Жамоа ўтказилган 16 учрашувдан 14таси ғалаба қозонган ва 2 маротаба дуранг қайд этган. Айни пайтда чемпионатдаги энг кучли жамоа бўлиб турган "Пахтакор" билан АГМК бу гал умумий ҳисобдаги 25-учрашувни ўтказади. Жамоалар ички чемпионатда 23 маротаба ва Ўзбекистон кубоги финалида 1 бора тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинлардаги устунлик "Пахтакор" тарафида.

 

Статистикага кўра, 5 маротаба АГМК ғалаба қозонган бўлса, 2 бор дуранг қайд этилган ва 17 ўйинда "Пахтакор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 17-38.

 

Жорий мавсумдаги биринчи давра ўйинида Тошкентда олмалиқликлар "Пахтакор"га (4:1) имкониятни бой берганди. Ўшанда АГМКнинг ягона голига муаллифлик қилган Зафар Полвонов айни пайтда кетма-кет 6 учрашувдан буён майдонни голсиз тарк этмаяпти. АГМК эса 16-турдан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

 

Қизиқарли маълумот сифатида шуни айтиш мумкинки, мазкур ўйин АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатидаги умумий ҳисобда 329-ўйини бўлади. Ҳозирга қадар ўтказилган 328 учрашувда жамоа 113 ғалаба, 69 дуранг ва 146 мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати эса 448-489 кўрсаткичига эга. АГМКнинг Ўзбекистон миллий чемпионатида тўплаган очколари сони 408га тенг.  Бу борада жамоа 39та жамоа бор рўйхатда умумий жадвалда 18-ўринда бормоқда.

 

Ўзбекистон миллий чемпионати бошлангандан буён узлуксиз унда иштирок этиб келаётган "Пахтакор" эса ўзининг 819-учрашуви арафасида турибди. Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони ва рекордчиси ҳозирга қадар "Навбаҳор" билан биргаликда миллий чемпионатда энг кўп учрашув ўтказган жамоа бўлиб турибди. Улар ўтказилган 818-учрашувда 556 ғалаба, 132 дуранг ва 130 мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати: 1833-692. Тўплаган очколари эса 1800 очкога тенг.

 

Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган АГМК — "Пахтакор" беллашуви 17 август куни, Олмалиқ шаҳридаги ОКМК спорт мажмуасидаги "Марказий" стадионда соат 19:15да бошланади.

Ўқилган: 1610
АГМК Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Даврон Файзиев "Локомотив"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди
10:59
Бугун "Пахтакор"нинг илк голи муаллифи Лазиз Мақсудов таваллуд топган
18:07
“Қўқон-1912” футболчилари янги йил байрами муносабати билан таътилга чиқишди
01:47