“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погба ҳақида гапириб ўтди.
“Погба “МЮ”га керак. У буни “Челси”га қарши ўйинда исботлади. Унинг Рэшфордга берган узатмаси мукаммал даражада эди. “Тоза” футбол. Сульшерга керак бўлган жиҳат мана шу. Оле Погбани қандай ардоқлашини яхши биламан, у футболчининг кучли томонларини жуда яхши билади.
Албатта, агар “Реал” 200 миллион таклиф қилса Поль кетади. Бироқ умид қиламанки, Погба “МЮ”да қолади”, – дейди Бербатов.
Бербатов: Погба “Манчестер Юнайтед”га керак, аммо...
Ўқилган: 1841