“Қўқон-1912” – “Сурхон”: ўзаро ўйинлар тарихидан

Coca Cola Суперлигаси 17-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сурхон”  учрашуви эртага Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар

Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 17 марта тўқнаш келишган.

“Сурхон” ўйинларнинг 9 тасида зафар қучган, 7 та баҳсда вакилларимиз қўли баланд келган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.

Тўплар нисбати – 31-27, “Сурхон” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Сурхон” 28 очкони қўлга киритган. “Қўқон-1912” очкоси 22 тани ташкил этади.

Қўқон шаҳрида бўлиб ўтган барча учрашувлар:

27.10.2003  Қўқон 1912  – Сурхон – 4:1
22.06.2002  Қўқон 1912  – Сурхон – 3:1
27.09.2000  Темирйўлчи – Сурхон            – 2:3
21.08.1999   Темирйўлчи – Сурхон – 0:5
19.08.1998   Темирйўлчи – Сурхон – 3:2
25.06.1995  Темирйўлчи – АСК – 0:2
24.04.1994  Темирйўлчи – АСК – 2:0
07.05.1992  Темирйўлчи – Сурхон – 2:0

Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига
17-тур
«Қўқон-1912» – «Сурхон»
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” -“Сурхон”  учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 17-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионида соат 17:00 да бошланади.

Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилган: 1538
Қўқон-1912 Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси “Ал Араби”ни мағлуб этди
05:41
"Локомотив" клуби ўз сафига "Қўқон-1912" футболчисини қўшиб олди
10:46
Ўзбекистон термаси Беларусга ютқазиб қўйди
19:57