“Чарм тўп-2019” мусобақаси Тошкент шаҳар босқичи якунланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги йиғилиш баёнига асосан мамлакатимизда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақаси ўтказилмоқда.

Айни кунларда мазкур мусобақанинг шаҳар ва туман босқичлари якунланиб, вилоят босқичлари ўтказилмоқда.

Биринчи бўлиб Тошкент шаҳрида мусобақанинг Республика босқичида қатнашувчи жамоа аниқлаб олинди. Кеча Олмазор туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Чарм тўп-2019”нинг Тошкент шаҳар босқичи ҳал қилувчи ўйинлари бўлиб ўтди. Финалда Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси Юнусободнинг “Отчопар” маҳалласи ёшларини 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қилиш имкониятини қўлга киритишди.

Тақдирлаш маросимида футбол жамоатчилиги вакиллари, фахрийлар, ЎФА ҳамда вазирлик ходимлари,ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Ўқилган: 1496
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Любинко Друлович: Шогирдларимнинг финалга чиқишига кучи етади
11:20
Ҳудудий БЎФА тарбияланувчилари ўртасидаги Республика чемпионати финал босқичи старт олди
01:28
Равшан Ҳайдаров: Бу унвон бизга куч-ғайрат бағишлайди
16:55