“Ливерпуль” пенальтилар сериясида “Челси”ни мағлуб этиб, УЕФА Суперкубогини қўлга киритди

УЕФА Суперкубогидан ўрин олган “Ливерпуль” – “Челси” учрашуви ўз якунига етди. Истанбулдаги “Водафон-Арена”да кечган баҳсда месисайдларнинг қўли баланд келди.

Дастлаб учрашувнинг 36-дақиқасида Оливье Жиру лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Садио Мане мувозанатни тиклади.

Асосий вақтнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади. Қўшимча бўлимларда жамоалар яна бир мартадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Қўшимча бўлимларда ҳам ғолиб номи аниқланмагач, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Унда омад қизилларга кулиб боқди.

УЕФА Суперкубоги

Ливерпуль Англия – Челси Англия 2:2 (0:1, 1:0, 1:1, 0:0), по пенальти - 5:4

Голлар: 0:1 – 36 Жиру, 1:1 – 48 Мане, 2:1 – 95 Мане, 2:2 – 101, пенальти Жоржиньо.

Ливерпуль – Адриан, ван Дейк, Матип, Робертсон (Александер-Арнолд, 90), Гомес, Хендерсон, Милнер (Вейналдум, 64), Окслейд-Чемберлен (Фирмино, 46), Фабиньо, Мане (Ориги, 103), Салах.

Челси – Аррисабалага, Зума, Кристенсен (Томори, 85), Эмерсон, Аспиликуэта, Ковачич (Баркли, 101), Жоржиньо, Пулишич (Маунт, 74), Канте, Педро, Жиру (Абрахам, 74).

Огоҳлантиришлар: Аспиликуэта (79), Хендерсон (85), Александер-Арнолд (107).

Ливерпуль УЕФА Суперкубоги Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АГМК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади
20:28
Audi Cup. “Тоттенхэм” финада “Бавария”ни мағлуб этди
11:08
"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашуви олдидан. Икки жамоани ҳам биладиган Златан нима деди?
21:34