Инглизча тўқнашув ёҳуд бугун Европа Суперкубоги соҳиби аниқланади

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида навбатдаги УЕФА Суперкубоги баҳси бўлиб ўтади. Унда Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – “Ливерпуль” ҳамда Европа лигаси чемпиони – “Челси” ўзаро майдонга тушади.

Бу икки инглиз ўртасида кечадиган баҳслан доимо қизиқарли кечган. "Ливерпуль" мавсумни "Манчестер Сити"га қарши Англия Суперкубоги билан бошлаган бўлса, "Челси" АПЛ стартини ўта омадсиз бошлади. Азалий рақиби "Манчестер Юнайтед"га 0:4 ҳисобида ютқазди.

"Ливерпуль" эса АПЛ дебютанти билан баҳсда 4:1 ҳисобида зафар қучди.

Ўйиндан аввалида "қизиллар" таркибида муаммолар юзага келди. Дарвозабон Алиссон жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборади. Шунингдек, Наби Кейта ва Деян Ловренда ҳам жароҳат бор.

Лэмпардда ҳам таркиб борасида муаммолар бор. Виллиан, Рюдигер, Лофтус-Чик, Канте ва Хадсон-Одои ҳам жароҳатлар исканжасида қолган.

Тахминий таркиблар

"Ливерпуль": Адриан, Робертсон, ван Дейк, Гомес, Александр-Арнольд, Вейналдум, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.

"Челси": Аррисабалага, Эмерсон, Зума, Кристенсен, Аспиликуэта, Ковачич, Жоржиньо, Баркли, Маунт, Педро, Жиру.


Еврокубокдаги инглиз дербиси Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

УЕФА Суперкубоги. Истанбул.

“Ливерпуль” – “Челси” 00:00

Европа Суперкубоги Ливерпуль Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Фарҳод Абдуллаев U-17 Жаҳон чемпионатида инструкторлик қилади
15:55