Лэмпард Азар ҳақида гапирди

"Аристократлар" устози Франк Лэмпард жамоани тарк этган Азар ўрнини лондонликлар сафидаги ҳеч бир футболчи тўлдира олмаслигини таъкидлади.

"Мен Эден Азарнинг ашаддий мухлисиман. Биз у билан битта жамоада ўйнагандик. Мен учун у шубҳасиз жаҳон футболидаги энг яхши ўйинчилардан бири. У буни нафақат ўтган мавсумда, балки "Челси"даги тўлиқ фаолияти давомида намойиш этди, чунки у энг сермаҳсул ўйинчи эди.

У етакчи, тўпурар ва асистент эди. Сиз унинг алоҳида жиҳатини ажратиб кўрсатолмайсиз. Ўйлашимча, ҳозир унинг даражасидаги футболчимиз йўқ. Аммо яхши хабар шундаки, бизда жамоа бор. Бир гуруҳ ёш ва тажрибали футболчилардан иборат жамоа.

Уларнинг барчаси биргаликда ва индивидуал равишда олдинга қадам ташлаш имкониятига эга. Биз биргаликда Азарнинг ўрнини тўдиришимиз керак", дейди мураббий.

Ўқилган: 1623
Англия чемпионати Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фернандеш “Тоттенхэм”га ўтишга розилик берди
20:31
"Манчестер Юнайтед" Милинкович-Савич учун 75 млн евро таклиф қилди
07:49
"Манчестер Сити" сафарда "Фулхэм"ни енгди ва чемпионлик учун яна қадам ташлади
19:31