"Челси" ҳужумчиси Миши Батшуайи фаолиятини "Рома"да давом эттириши мумкин.
Рим клуби ҳужум чизиғидаги рақобатни кучайтириш истагида бельгиялик футболчини Италияга олиб келмоқчи.
Маълумот учун, Батшуайининг "Челси" билан тузган шартномаси 2021 йил июнга қадар мўлжалланган.
25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Кристал Пэлас" жамоасида ижарада ўтказди. У "бургутлар" либосида 13та ўйинда 6та гол уришга эришган.