Икарди кутилмаганда Францияга йўл олиши мумкин

"Интер" клуби етакчиси Мауро Икарди "Монако" қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар қилади журналист Жанлука Ди Марцио.
 
"Монегаск"лар аргентиналик ҳужумчини ушбу ёзда сотиб олишмоқчи. Улар аллақачон миланликлар офисига сўров юборишган. Мауронинг ўзи эса келажаги ҳақида якуний қарорни қабул қилгани йўқ, у "Наполи", "Рома" ва "Ювентус"нинг таклифларини кўриб чиқаётган эди.

Таъкидлаш керакки, Икарди "нерадзуррилар" либосида ўтган мавсум 17 гол киритишни уддалаганди.

Мауро Икарди Монако
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" Витолони сотмайди
10:36
Расман! Триппьер – “Атлетико” футболчиси
21:26
"Атлетико" Гризманнга ўринбосар топиб қўйди
10:17