АГМК - "Металлург". Превью

Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК жамоаси эртага Лига Кубоги чорак финал доирасида Бекободнинг "Металлург" клубига қарши баҳс юритади.

"Металлург" жорий мавсум ҳисобида Олмалиқда учинчи бор меҳмон бўлади. Бунга қадар бекободликлар Олмалиққа ички чемпионат ҳамда Лига Кубоги гуруҳ босқичи доирасида ташриф буюришганди. Ҳар иккала беллашувда ҳам ғолиб номи аниқланмай, жамоалар муросага келишганди. Жорий мавсум ҳисобидан ушбу қарама-қаршиликнинг тўртинчи тўқнашуви бўлади.

Ўзаро ўйинлар тарихи:

— Тошкент вилояти дербисида АГМК ва "Металлург" чемпионат доирасида 24 маротаба тўқнаш келишган. Ўтказилган учрашувларда 11 ғалаба АГМК ҳисобига, 11 ютуқ "Металлург" номига ёзилган. Қолган 2 беллашувда эса ғолиб номи аниқланмаган. Тўплар нисбати 46-45, АГМК фойдасига. Лига Кубоги доирасида эса мазкур жамоалар иккинчи маротаба дуч келишмоқда. Гуруҳ босқичидаги беллашувда жамоалар дуранг қайд этишган. Ўзбекистон Кубоги доирасида ҳам мазкур жамоалар тўқнаш келишган ва унда устунлик бекободликлар тарафида - 2 ғалаба.

"Металлург" Лига Кубоги гуруҳ босқичида 4 очко тўплаган ҳолда плей-офф йўлланмасига эга чиқди. Шипилов жамоаси 3 учрашувда 3 хил натижа (АГМК - дуранг, "Бунёдкор" - ғалаба, "Қизилқум" - мағлубият) қайд этган.

АГМК эса гуруҳда якка пешқадам сифатида карбошчилик қилди. Жамоамиз ўтказилган 3 учрашувда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди.

Қуръага кўра, Лига Кубоги чорак финалида ҳам гуруҳдош бўлган "Металлург" дуч келди. Эртага мазкур жамоа билан жорий мавсумдаги ўзаро ҳисоб-китоб қилинади.

Лига Кубоги, чорак финал
14 август, чоршанба 

АГМК – «МЕТАЛЛУРГ» 19:15

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Бахтиёр Маметов

АГМК Металлург Ўзбекистон. Лига кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Миллий" стадионида ташкил қилинган ЎФА қошидаги болалар футбол тўгаракларига танлов давом этмоқда
12:28
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Расман! Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди
21:18