"Интер"нинг бразилиялик ҳужумчиси ЦСКА қизиқишлари доирасида

Миланнинг "Интер" клуби ҳужумчиси Габриэл Барбоза рус ўлкасига йўл олиши мумкин. 22 ёшли ҳужумчига Москва армиячилари томонидан жиддий қизиқиш билдирилмоқда.

Айни пайтда "Фламенго" сафида ижара эвазига тўп сураётган футболчига шу жумладан "Ницца", "Севилья", "Вильярреал" каби клублар ҳам қизиқмоқда. Унинг трансфер баҳоси 15-20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, "Габигол" лақаби билан танилган футболчи энди порлаётган пайтларида Неймар даражасига чиқиши тахмин қилинганди.

Ваҳоланки, унга еврофутбол ҳавоси ёмон таъсир қилди ва Бразилияга қайтишга мажбур бўлганди. Футболчи айни пайтда 9 гол билан Бразилия чемпионати тўпурари бўлиб турибди.

Россия чемпионати
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Россия чемпионати. Малкомнинг дебют баҳсида "Зенит" уйда дуранг қайд этди
11:33
"Зенит" Европа чемпионлар лигаси 2019/20 мавсуми гуруҳ босқичига йўлланмани нақд қилди
02:00
РПЛ. Чемпионликга муддатидан аввал эришган “Зенит” марказий ўйинда ЦСКАдан устун келди
05:01