Роналду: Мен турли клубларда ўйнаб ЕЧЛда ғолиб бўлганман

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" ўйинчиси Лионель Мессидан нима билан фарқ қилиши ҳақида гапириб ўтди.

"Фарқ шундаки, мен турли клубларда ўйнаганман ва турли жамоа билан бирга Европа чемпионлар лигасини қўлга киритдим. Мен 6 маротаба кетма-кет ушбу мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлдим. Кўп футболчилар чемпионлар лигасини 5 маротаба ютишмаган, шундай экан ушбу мусобақа билан ўзимни таништирсам бўлади.

Месси – ажойиб футболчи. Уни нафақат 5 та "Олтин тўп" соврини туфайли, балки у ҳам мен каби йилдан йилга яхшироқ бўлганимиз туфайли эслашади", - дейди Роналду.

Ўқилган: 1597
Криштиану Роналду Лионель Месси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Ибрагимович — “Милан” футболчиси
00:02
"ПСЖ" етакчиси жамоадан кетишини маълум қилди
16:19
"Пахтакор-79" хотира турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Қайрат"ни мағлуб этди
17:02