Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Индонезияда ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади

Кузда бўлиб ўтадиган футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига ҳозирлик олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 29 август – 1 сентябрь кунлари Россиянинг Нижний Новгород шаҳрида ўтказилувчи “Чкалов Кубоги” мусобақасида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида ҳам яна бир халқаро турнирда қатнашади. 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда 4 та терма жамоа иштирокида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Унда ғолиблик учун Индонезия, Ироқ, Хитой Тайпейи ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари баҳс олиб боришади.

Мусобақа тавқими:
6 сентябрь
Ироқ – Ўзбекистон

7 сентябрь
Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь
Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

Футзал. Осиё
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади
15:41
2007 йилда туғилган БЎСМ тарбияланувчилари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилояти жамоаси ғолиб бўлди
18:07
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27