Томас Тухель: "ПСЖ", Неймар ва бошқа клуб ўртасида музокаралар олиб борилмоқда

"ПСЖ" клуби бош мураббийи Томас Тухель "Ним" жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Биз воқеаларга реал кўз билан қарашимиз ва ўйинимизни Неймарсиз қуришимиз керак. Ҳудди шундай иш қиладиган, шунга ўхшаган ўйинчи топишнинг иложи йўқ. Биз уни йўқотишимиз керак эмас ва унга тенг футболчи билан алмаштира олмаймиз.

"ПСЖ", Неймар ва бошқа клуб ўртасида музокаралар кетмоқда. Мен бошқа ҳеч нарса айта олмайман.

Менга Неймар ёқади. У билан, Килиан ва бошқалар билан ишлашни давом эттирмоқчиман. У кетса ухлай олмасам керак.

Менда янглиликлар йўқ. Ёмон ҳам яхши ҳам янгиликларни билмайман. Трансфер мавсуми ҳали ёпилгани йўқ, реал кўз билан қараб уни йўқотиб қўйишимиз мумкин", - дейди Тухель.

Неймар ПСЖ Томах Тухель
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Франциянинг икки клуби Жиру учун курашмоқда
19:31
“Монако” клуби “Монпелье” ҳимоячисини сотиб олди
18:28
"Лилль" трансфер рекордини янгилади. Клуб янги футболчисини қанча сотиб олди?
21:54