Неймарнинг "ПСЖ"га трансферида иштирок этган ҳуқуқшунос "Барселона" офисига келди

Ҳужумчи Неймарнинг 2017 йили "Барселона" клубидан "ПСЖ"га трансферида иштирок этган ҳуқуқшунос Креспо, бугун Каталония жамоасининг офисига келгани маълум бўлди.

Айнан у 2017 йили Неймарнинг товон пулини Ла Лигага тўловида қатнашган. Унинг ўзи "Барселона" офисига нима сабабдан келгани борасида гапиришдан бош тортди ва Неймар ҳақидаги саволни ҳам жавобсиз қолдирди.

Аввалги хабарларга кўра, "ПСЖ" клуби ўйинчи учун 50 млн евро, ҳамда ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо ва ҳимоячи Нелсон Семедуларни талаб қилмоқда.

Ўқилган: 1948
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нико Ковач "Монако" клубига собиқ икки футболчисини олиб келмоқчи
10:10
Заха Францияда тўп суриши мумкин
17:45
Неймар уч ой деганда илк бор майдонга тушди
14:02