Коутиньо "Бавария"га ўтиши мумкин, немис клуби бошқа футболчини сотиб олмоқчи

"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Бавария" клубига ўтиши мумкин.

Мюнхен клуби вакиллари "Барселона" билан боғланиб, қандай шартларга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчини қўйиб юборишини аниқлаштирган.

Бироқ, "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар "Барселона" клубига ўтса, "Бавария" Усмон Дембелени сотиб олишни маъқул кўради. Агар Неймар "Реал"га ўтса бу режалар бироз ўзгаради. Шу билан бирга "Реал" клуби мюнхенликларга Гарет Бэйлни сотиб олишни таклиф қилган, аммо уларга ушбу трансфер қизиқ эмас.

Шу тариқа, "Бавария" клуби Неймарнинг трансфери атрофидаги вазиятни кузатмоқда ва шунга қараб ўз ишларини олиб боради.

Аввалги хабарларга кўра, "Барселона" клуби Коутиньони Неймар келишувига қўшишга тайёр эканлигини айтилган эди.

Бавария Барселона Трансферлар Филиппе Коутиньо
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Нико Ковач: "Бавария"да қолишимга ишонаман
02:55
"Бавария"да президент алмашади
02:33
"Фортуна" – "Бавария": Таркиблар!
17:43