Зидан: "Реал"да таркиб бор, бироқ уч ҳафта ичида ҳамма нарса бўлиши мумкин

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ўртоқлик ўйинида "Рома" билан қайд этилган дуранг натижа (2:2) ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Шу пайтгача амалга оширган ишларимиз муҳим. Ёз тугади, биз чемпионат бошланишини кутмоқдамиз. Биз Ла Лига оқимига тушишни истаймиз.

Ҳужумчи сотиб оламизми? Бизда таркиб бор, бироқ уч ҳафта ичида ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Мен охиригача ўз футболчиларим биланман, биз мавсумни яхши ўтказмоқчимиз. Шанба кунига тайёрмиз. Неймар? Биз ўйиндан бошқа ҳеч нарса ҳақида ўйламаяпмиз.

Погбанинг келажаги? Яна шуни қайтараман. Бизда таркиб бор, биз шанба куни чемпионат бошлаймиз. Нуқта бўлди.

Хамес ва Бэйл – таркиб ўйинчилари. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, мен мураббий сифатида улар билан гаплашишим керак.", - дейди Зидан.

Гарет Бэйл Зинедин Зидан Испания чемпионати Неймар Поль Погба Реал Мадрид Хамес Родригес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Асенсио агенти: 150 ва 180 миллионлик таклифлар бор эди. Бироқ "Реал" эшитишни ҳам истамади
08:12
"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
"Реал" клубининг "Эйбар"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум
12:34