Нью-Йорк шаҳрида Пахтакор-79 хотирасига бағишланган маросим ташкил қилинди

Куни кеча Нью-Йоркнинг Бенсонхерст мавзесидаги янги очилган спорт мажмуасида "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган футбол мусобақаси бўлиб ўтди. Уни Mahalla USA нотижорат ташкилоти амалга оширди.

Унда Ўзбекистон Респубикасининг БМТдаги миссия вакили Бахтиёр Ибрагимов, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йоркдаги бош консули Камол Икромов, консул Улуғбек Аҳмедов АҚШ ва Канададаги бухоролик яҳудийлар конгресси координатори Рафаэль Некталов, Нью-Йорк шаҳри Ревизорлиги вакили Ари Каган ва Нью-Джерси ва Пенсильванияда яшайдиган ватандошларимиз жамияти раҳбарлари иштирок этишди.

1979 йилда ўша футболчилар чиқиб келган Спорт марши ижро этилди ва икки жамоа ҳам майдонда саф тортди. "Пахтакор" жамоаси 1979 йилги анъанавий либосида майдонга тушди. Футболчиларнинг либослари орқа томонида ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоасининг номлари битилган эди.

Юқори мартабали меҳмонлар нутқ сўзлашди ва Имом томонидан марҳумлар хотирасига бағишланган дуолар қилинди. 1 дақиқали сукут сақланди.



Ўзбекистон ҳамда АҚШ давлат мадҳиялар янгради ва ўртоқлик учрашуви бошланди. Биринчи бўлимда "Пахтакор"-Нью Йорк ва USA жамоаларининг ветеранлари майдонга тушишди. Иккинчи бўлимда бўлса таркибда ёшлар ўйнашди. Нью-Йоркнинг "Пахтакор" жамоаси бекорга бу номни кўтариб юрмаганини исботлаб ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан махсус тайёрланган совринлар топширилди. Совғалар Хотира куни ва консуллик хизматига миннатдорчилик мактубини юборган "Пахтакор" Ташкент жамоасига ҳам берилди.  

Маросимда эҳсон палови тайёрланди ва барча ундан баҳраманд бўлди. 

Ўқилган: 1453
Пахтакор-79

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси БАА ёшлар терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади
18:24
U-21 Биринчилиги. "Бунёдкор"дан кутилмаган мағлубият
00:55
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Хорватияда йиғин ўтказади
10:40