Андрей Шипилов: "Андижон" ҳақли ғалабага эришди

- Иккинчи давранинг дастлабки икки турини омадли якунлагандик. АГМК ва "Насаф" жамоаларини мағлуб этгандик. "Насаф" билан ўйин якунига етганидан кейин йигитларга ҳотиржамликка берилмасдан, кейинги ўйинга тикланишимиз кераклигини айтгандим. 33-дақиқагача ёмон ўйнамадик. Ажойиб имконият бўлганди, лекин ундан фойдалана олмадик. "Андижон" жамоаси ва унинг бош мураббийини яхши билганим учун йигитлардан эҳтиёт бўлиш кераклигини талаб қилгандим. Билмадим, шогирдларимни хаёлидан нималар ўтди, кераксиз пайтда гол ўтказиб юбордик. Уларни ҳужум чизиғи кучли эканлигини, Рўзим Аҳмедовдан ҳайиққандик. Бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ўйинимиз очилди. Бир қатор вазиятларни содир этдик. "Андижон" тактик жиҳатдан кучли ўйин намойиш этди ва ҳақли ғалабага эришди.

Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26