“Манчестер Юнайтед” марказий ўйинда “Челси”ни тор-мор келтирди

Англия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Челси” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишди.


Учрашувнинг 17-дақиқасида Маркус Рэшфорд рақиб жарима майдони ичида тўхтатилди. Натижада белгиланган пенальтини “жабрланувчи”нинг ўзи аниқ бажариб, ҳисобни очди. Шундан кейин лондонликлар фаолликни оширишди ва майдон эгалари жарима майдони атрофида бир қатор хавфли вазиятлар яратишди.

Иккинчи бўлимни икки жамоа вакиллари ҳам фаол бошлашди, бироқ манкунианлар қарши ҳужумларда “Челси”ни доғда қолдиришди. 65-дақиқада Антони Марсьяль қанотдан узатилган тўпни яқин масофадан дарвозасига тўғирлаб юборди.

Орадан икки дақиқа ўтиб Поль Погбанинг ажойиб узатмасидан кейин Рэшфорд қулай имкониятга чиқиб борди ва ҳисобни йирик кўриниша олиб келди. 81-дақиқада Погба марказдан тезлик олиб рақиб жарима майдонига яқинлашиб келди ва Дэниэл Жеймсга узатмани амалга оширди. Ёш иқтидор эгаси жамоа сафидаги дебют голини урди.

Шу тариқа, “МЮ” биринчи турнинг марказий ўйинида азалий рақиби “Челси”ни мағлуб этиб, мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлади.

АПЛ, 1-тур

Манчестер Юнайтед – Челси 4:0 (1:0, 3:0)

Голлар: 1:0 – 18, пенальти Рэшфорд, 2:0 – 65 Марсьяль, 3:0 – 67 Рэшфорд, 4:0 – 81 Джеймс.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Шоу, Погба, Лингард (Мата, 86), Мактомини, Перейра (Джеймс, 74), Марсьяль, Рэшфорд (Гринвуд, 86).

Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Зума, Эмерсон, Кристенсен, Маунт, Баркли (Пулишич, 58), Жоржиньо (Канте, 73), Ковачич, Педро, Абрахам (Жиру, 66).

Огоҳлантиришлар: Зума (36), Лингард (48), Жоржиньо (52), Абрахам (57), Линделеф (69), Марсьяль (80), Канте (90).

Англия чемпионати Манчестер Юнайтед Челси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Аёллар миллий терма жамоамиз Непални мағлуб этди
18:01
Германия термасининг Евро-2020 саралаш ўйинлари учун кенгайтирилган таркиби маълум бўлди
21:29