Футзал. АГМК Осиё чемпионатининг чорак финалига йўл олди

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинлари якунланди.

Мусобақада "B" гуруҳидан ўрин олган АГМК футзал жамоаси учта беллашувда 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган ҳолда "квартет"ни 2-ўрин билан якунлади ҳамда чорак финал йўлланмасига эга чиқди.

Гуруҳда дастлаб якунда "квартет" ғолибига айланган "Тай Сон Нам"га ютқазган вакилларимиз қолган иккита турни муваффақиятли ўтказишди ва "Нафт Ал Васат" ҳамда "Ал Райян" клубларини доғда қолдиришди. Шу тариқа "B" гуруҳида 6 очко тўплаган жамоамиз иккинчи поғонани эгаллаб, мусобақанинг чорак финалига чиқди.

Қайд этиш керакки, мазкур босқичда эндиликда жамоамиз "A" гуруҳи ғолиби билан куч синашади. Мазкур рақиб ким бўлишини эса бугун кечроқ ўтадиган Таиланднинг "Порт" ва Қирғизистоннинг "Эрем" жамоалари ўртасидаги беллашувдан кейин расман билиб оламиз. Ҳозирча эҳтимолий рақиб эса мезбонлар "Порт" жамоаси бўлади. Чунки улар айни дамда икки турдан кейин гуруҳда йўқотишларсиз боришмоқда ва пешқадамликни сақлаб туришибди.

Александр Петров бошчилигидаги АГМК футзал жамоаси мазкур мусобақада тарихдаги илк ғалабани қайд этиш билан биргаликда чорак финал йўлланмасини ҳам нақд қилгани қувонарли. Бу ғалаба ва натижа бугун Қурбон Ҳайитини нишонлаётган юртдошларимиз учун қўшалоқ байрамга айланди.

Эслатиб ўтамиз, чорак финал беллашуви 14 август куни, соат 18:00да бўлиб ўтади.

Футзал. Осиё чемпионати
«B» гуруҳи, 3-тур.

"Ал Райян" (Қатар) — АГМК (Ўзбекистон) 5:7

Голлар: Тоҳирий (1, 25), Сафари (11, 23, 24) — Даврон Чориев (3, 13), Илҳомжон Ҳамроев (5), Акбар Усмонов (17, 18), Ҳусниддин Нишонов (28), Ихтиёр Ропиев (35)

Ўқилган: 2440
АГМК Футзал. Осиё

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ироқ билан баҳс юритади
13:14
ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш: "Челси" – "Вулверхэмптон" ва "Лестер" – "Манчестер Юнайтед" таркиблар!
19:02
“Манчестер Юнайтед” мавсумолди йиғинига жалб қилинган таркибни эълон қилди
18:19