Миржалол Қосимов: Натижадан қониқдим, лекин ўйинни ҳали янада кучайтиришимиз керак

АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалабадан кейин матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди:

— Авваламбор, бутун Ўзбекистон аҳлини, мухлисларни АГМК жамоаси номидан Қурбон Ҳайити байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс жуда ҳам қизиқарли ўтди. Стадиондаги муҳит ва майдон ҳолати ҳам ажойиб даражада эди. Курашларга бой ўйинни кўрдик. Қолаверса, омадимиз ҳам келди. Биринчи бўлим бошида, яъни, Касьян бирга-бир чиқиб, гол урганида баҳс бошқача бўлиши мумкин эди.

Йигитларимиз эса охиригача курашиб, характер кўрсатишди. Олдин ҳам, ҳозир ҳам айтаман, водийда «Навбаҳор»га қарши ўйнаш жуда ҳам қийин кечади. Сабаби, мухлисларнинг 12-ўйинчи бўлиб қўллаб-қувватлаши футболчини югиришга мажбур қилади.

Сўнгги вақтларда «Навбаҳор»га озгина омад етишмаяпти. Ўйлайманки, кейинчалик барчаси ўз жойига қайтади. Биз ҳам мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилишни хоҳламоқдамиз. Жамоамиз ҳали янги ва улар бир-бирини тушуниб кетиши учун озгина вақт керак. Бугунги натижадан қониқдим, ўйинни эса кучайтиришимиз лозим.

АГМК Миржалол Қосимов Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
“Насаф” — “Қизилқум” учрашуви вақти ўзгарди
17:34
Coca Cola Суперлига, 2-тур. “Насаф” - “Сўғдиёна”: Превью
21:28