“Реал” клуби “Рома”га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди

“Реал” клуби “Рома”га қарши кечадиган ўртоқлик ўйини учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Ушбу заявкадан ярим ҳимоячиси Хамес Родригес ва ҳужумчи Мариано Диас ўрин олмаган. Шунингдек, жароҳат сабаб Ферлан Менди, Серхио Рамос, Браим Диас ва Марко Асенсиолар ўйинни ўтказиб юборишади.

Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Кейлор Навас, Тони Фуидиас.

ҲимоячиларДани Карвахаль, Рафаэль Варан, Начо, Эдер Милитао, Марсело, Альваро Одриосола.

Ярим ҳимоячиларКаземиро, Тони Кроос, Лука Модрич, Иско, Федерико Вальверде.

Ҳужумчилар: Карим Бензема, Лука Йович, Эдер Азар, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Гарет Бэйл.

“Рома” – “Реал” учрашуви бугун 23:00 да бошланади.

Ўқилган: 2065
Зинедин Зидан Реал Мадрид Рома

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жозе Моуриньо: Жуда ҳам яхши ўйнамай, уч очко олишни танлайман. Лекин яхши ўйин деганда нимани тушуниш керак?
12:02
Coca Cola Суперлига. 25-тур учрашувлари бошланиш вақтлари
13:33
Гвардиола бир кўрсаткич борасида Моуриньюни ортда қолдирди
11:36