"Рома" клуби "МЮ" ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" ва "Рома" клублари жамоа ярим ҳимоячиси Алексис Санчесни ижарага олиш борасида музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақида The Telegraph нашри маълумот бермоқда.

Келишув шундай имзоланадики, "МЮ" клуби чилилик футболчининг маошининг бир қисмини тўлаб боради. Унинг маоши ҳафтасига 391 миинг фунт стерлингни ташкил қилади (500 минг фунт бонуслар билан бирга).

Бироқ жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Санчесга янги мавсумда умид қилаётганини айтиб ўтган эди.

"Алексис таътилдан келди ва яхши машғулот ўтказди. Албатта, у қолган йигитлардан 4-5 ҳафтага орта қолмоқда. Ўйлайманки, у Лукаку кетганидан кейин ўзини намойиш қилиш учун имкон пайдо бўлганини кўрмоқда. Унинг қолишини кутяпман. У бир нечта голлар ура оладиган ҳужумчи", - дейди Сульшер.

Алексис Санчес Манчестер Юнайтед Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
10:34
Калиду Кулибали: «Кетмайман! Ирқчиларга қарши курашаман!»
18:33
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
08:21