"Манчестер Сити" АПЛ да янги мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Англия чемпионатининг 1-турида амалдаги чемпион "Манчестер Сити" сафарда "Вест Хэм" меҳмони бўлди ва йирик 0:5 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.

Учрашувнинг 25-дақиқасида Габриэл Жезус биринчи голни киритди ва голлар шоусини бошлаб берди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи бўлимда эса Рахим Стерлинг Кевин Де Брюйнедан тўпни қабул қилиб олиб дарвозабонни ранжитди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб эса АПЛ да илк маротаба VAR тизими ишлатилди ва Габриэл Жезуснинг голи бекор қилинди. Ўйинда Стерлинг хет-трик қайд этди. Агуэро эса пенальтидан унумли фойдаланди.

"Вест Хэм" – "Манчестер Сити" 0:5 (0:1, 0:4)

Голлар: 0:1 – 25 Габриэл Жезус, 0:2 – 51 Стерлинг, 0:3 – 75 Стерлинг, 0:4 – 86, пенальти Агуэро, 0:5 – 90 Стерлинг.

"Вест Хэм" – Фабианьски, Крессуэлл, Бальбуэна, Фредерикс, Диоп, Антонио (Форнальс, 46), Фелипе Андерсон (Эрнандес, 66), Уилшер (Снодграсс, 56), Лансини, Райс, Аллер.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Зинченко, Лапорт, Сильва (Фоден, 80), Родри Эрнандес, Стерлинг, де Брюйне (Гюндоган, 79), Марез, Габриэл Жезус (Агуэро, 69).

Огоҳлантиришлар: Бальбуэна (61), Фелипе Андерсон (62), Уокер (87).

Ўқилган: 2366
Англия чемпионати Вест Хэм Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эммануэль Адебайор: Моуриньо – футбол тарихининг энг яхши мураббийи
07:17
Моуриньо: Ўйинчилар нолиши ва хафа бўлишини истамайман. Уларнинг курашишини истайман
08:05
Моуриньо Европа лигаси ҳақида: Ушбу мусобақа "Тоттенхэм" даражаси эмас. Бизнинг даража – чемпионлар лигаси
09:26