Расман! "Манчестер Сити" Канселу трансферини эълон қилди

"Ювентус" ҳимоячиси Жоау Канселу фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттиради. Бу ҳақда инглиз клуби расмий сайти хабар тарқатмоқда.

 

Португалиялик футболчи "Манчестер Сити" билан 2025 йил ёзига қадар шартнома имзолади.

 

"Шаҳарликлар" Канселу трансферига 65 миллион евро сарфлади. Футболчининг янги жамоаси сафидп йилига 4,5 миллион евро миқдорида маош олади.

 

Маълумот учун, Канселу ўтган мавсумда "Юве" либосида 34 учрашувида майдонга тушиб, бир гол урган ва беш голга узатма берган.

Жао Канселу Манчестер Сити Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” сенегаллик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи
14:44
“Рома” клуби “Арсенал” ҳимоячисини қўлга киритмоқчи
15:44
"Манчестер Юнайтед" Дармианни сотишга тайёр
11:07