Ярим ҳимоячи Давид Нерес “Аякс” билан амалдаги шартномасини узайтирди.
22 ёшли футболчи Амстердам клуби билан 2023 йилга қадар мўлжалланган битм имзолади.
Бразилия терма жамоаси вакили “Аякс”га 2017 йилнинг январида келган. У клуб сафида 101 ўйинда қатнашиб, 29 гол уришга эришди.
Аввалроқ футболчига “Мачестер Юнайтед”дан таклиф борлиги хабар қилинганди.