"Интер" Лукакунинг трансфери бўйича ишни бошлади

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку яқин вақт ичида "Интер" сафига ўтиши мумкин, бу ҳақида Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, "Интер" клуби ҳужумчининг трансфери бўйича ишларни тезлаштирмоқда. Лукакунинг агенти "МЮ"ни қандай таклифлар қондиришини билиш мақсадида Англияга учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" Лукаку учун бонусларсиз 60 млн евро таклиф қилган эди. Энди эса италияликлар "МЮ" таклифни қабул қилиши аниқ бўлганидан кейин уларга ўз таклифини юборади.

АПЛ да трансфер мавсуми эртага ёпилади, бироқ Англия клубларидаги футболчилар бошқа чемпионат жамоаларига ўтиши мумкин.

Ўқилган: 638
Интер Манчестер Юнайтед Ромелу Лукаку Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Аякс” клуби “Севилья” футболчиси учун 20 млн евро сарфлайди
20:42
"Манчестер Юнайтед" клуби "Спортинг" футболчисини сотиб олишга яқин
17:11
Матичга тўртта клубдан қизиқиш бор
18:11