"Вулверхэмптон" Озарбайжон терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олди

Озарбайжон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Ренат Дадашов фаолиятини "Вулверҳэмптон"да давом эттиради.

 

Португалиянинг "Эшторил" жамоасида тўп суриб келган футболчи "бўрилар" билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Ҳозирча шартноманинг шартлари ошкор қилинмади.

 

Қизиғи шундаки, "Вулверҳэмптон" Дадашовнинг трансфери расмийлаштирилганидан сўнг уни Португалиянинг яна бир клуби "Пасуш Феррейра"га ижарага бериб юборди.

 

Маълумот учун, 20 ёшли Дадашов 2017 йилдан буён Озарбайжон миллий терма жамоасида тўп суриб келмоқда.

Ўқилган: 1927
Вулверхэмптон Ренат Дадашов Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бугун Англия чемпионатининг 24-тур баҳслари бошланади. Марказий ўйин "Челси" – "Арсенал"
19:56
Англия Кубоги. “Челси” кейинги босқичда, “Тоттенхэм” қуйи лига вакилини мағлуб этолмади
21:01
Гвардиола Клопп ҳақида: У ҳам, мен ҳам ғалаба қозонишни истаймиз, бироқ финал ҳуштагидан кейин ҳаммаси тугайди
13:46