Хадсон-Одои Англия Термаси Тарихига Кирди

«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои Евро-2020 саралаши доирасидаги Англия – Чехия (5:0) учрашувида майдонга тушди.

У учрашувнинг 70-дақиқасида «Ман Сити» ҳужумчиси Рахим Стерлингнинг ўрнига майдонга тушди.

Шу тариқа, Хадсон-Одои Англия термасида дебют қилган тарихдаги энг ёш футболчига айланди. Айни дамда у 18 ёш ва 135 кунлик.

Бу борада аввалги рекорд Данкан Эдвардсга тегишли бўлиб, у Англия термасида 18 ёшу, 183 кунлигида дебют қилганди.

Ўқилган: 557

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жейдон Санчо: «Гвардиолага муносабатим зўр»
15:33
Ветеранов футбола становится меньше...
19:43
Александр Хомяков: Рақибда битта ҳам вазият бўлмади
12:55