«Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал босқичидаги рақиби «Барселона» жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтди.
«Барселона» - мен кузатиб борадиган жамоа. Ярим ҳимоячи сифатида улардан кўп нарса ўрганса бўлади, футболини томоша қилиш менга ёқади. «Барселона» тизими, маданияти – менга ёрдам бериши мумкин.
«Барселона» - ажойиб жамоа, дунёдаги энг кучлиларидан бири. Уларнинг таркибида яхши футболчилар бор...
Ушбу бўлажак ўйинларда лаззат олмоқчиман. Дунёнинг кучли жамоасига қарши ўйнаш доимо ёқимли.
Мен «Барселона»га Европа чемпионлар лигасида мағлуб бўлганман (2015 йили Погба «Ювентус» клуби сафида тўп сурган пайтда – uff.uz таҳрир.), лекин кучлиларга қарши ўйнаш доимо яхши», - дейди Погба.