«Челси» клуби ярим ҳимоячиси Каллум Хадсон-Одои навбатдаги немис жамоаси қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
18 ёшли инглиз футболчисига «Бавария» кетидан Дортмунднинг «Боруссия»сидан ҳам қизиқиш бўлмоқда.
Қишки трансфер мавсумида «Челси» Хадсон-Одоини 35 млн фунт таклиф қилган «Бавария»га сотмаган эди. Мавсум сўнггида мюнхенликлар яна бир бор футболчини қўлга киритишга уриниб кўришмоқчи.
Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.