Иккита Испан Клуби Футболчиларини Каталония Термасига Юборишдан Бош Тортди

«Райо Вальекано» ва «Вальядолид» клублари ўз футболчиларини Каталония терма жамоаси йиғинига юборишдан бош тортишди.

«Райо» дарвозабон Альберто Гарсия ва ҳимоячи Алекс Моренони, «Вальядолид» эса дарвозбон Хорди Масип ва ярим ҳимоячи Рубен Алькарасни Венесуэлага қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этиш учун юборишни истамаган.

«Райо Вальекано» буни янги мураббийнинг келгани билан изоҳлаган. Раҳбарият ўйинчилар тезроқ Пако Хамеснинг талабларига мослашишларини хоҳламоқда. «Вальядолид» эса ўз аризасида таваккал қилишни истамаслиги ва чақирувни рад қилиш спорт принципларига тўғри келишини айтган.

Таъкидлаш жоиз, «Вальядолид» шунингдек, Каталония тасарруфига Серхио Гонсалесни ҳам юборишни истамаган. У каталонлар бош мураббийи Херард Лопеснинг ёрдамчиси ҳисобланади.

Каталония термасининг Венесуэлага қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўқилган: 463

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Досрочная победа в CAFA U-23 Women's Championship-2019!
20:37
Джизакские страсти в разгаре.
19:46
Наполида нотинчлик ёхуд АНЧЕЛОТТИ ОБРЎ ЙЎҚОТДИ-ми?
23:18