«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуринью ёзда мураббийлик фаолиятини тикламоқчи эканини маълум қилди.
«Мураббийлик билан шуғулланмаётганимга уч ярим ойдан ошди, аммо мен фаолиятимни тиклашга тайёргарлик кўрмоқдаман. Футбол ичида экансан ўзинг учун вақт ажрата олмайсан – гоҳида матбуот анжуманлари, гоҳи ўйинлар, гоҳи видеотаҳлиллар ва кунлик муаммаолар. Шу сабаб, бу ойлар мен учун қайта тикланиш имконини яратди.
Мураббийлик – муҳим касб ва менга ҳар кунлик иш тартиби ёқади. Ишга июн ойидан, мавсум бошланиши арафасида киришмоқчиман.
Менга нима керак ёки керак эмаслигини яхши биламан, шу сабаб, 3-4 таклифни рад этдим. Умид қиламанки, ўзим хоҳлаган ишни топаман», – дейди Моуринью.