Рақибимиз Бироз Кучсизланган Уругвай Термаси Ҳақида... (Интерфутбол Блоги)
 

Аргентиналик Эктор Купер бошқарувидаги Ўзбекистон миллий жамоасини яшил майдонда Уругвай термасига қарши кўрсатишини томоша қилиш ҳаммадан ҳам кўра Лотин Америкасидаги мутахассисларга қизиқ бўлса керак. «China Cup-2019» доирасида турнирга таклиф этилган жамоалар орасида энг кучлиси - бу Уругвай. Таниқли мураббий Оскар Вашингтон Табарес томонидан 13 йилдан буён бошқарилиб келаётган бу жамоага кўпчилик ҳавас қилади. Чунки унинг таркибида ёш ва маҳоратли футболчилар ҳар қачонгидан ҳам кўра кўпроқ йиғилган. Жамоанинг потенциали бемалол жаҳоннинг кучли тўртлигига киришга етади. 

Атрофлича. Уругвай терма жамоа­сининг янги парвози 2010 йилдан сўнг бошланди. Улар ЖАРда ўтказилган мундиалдан бир йил ўтмасдан 15-бор Жанубий Америка кубоги ғолиблигини қўлга киритишди. Аҳолиси атиги 3,44 млн. киши бўлган бу кичик мамлакат КОНМЕБОЛ федерациясининг энг кичик аъзоси бўлса ҳам, жаҳон футболида ўз ўрнига эга. Шу пайтга қадар Уругвай аҳолисидан кам бўлган мамлакатлар орасида атиги 7 жамоагина жаҳон чемпионатларида қатнашган: Шимолий Ирландия (3 марта), Словения (2 марта), Исландия, Уэльс, Қувайт, Ямайка, Тринидад ва Тобаго (1 мартадан). Лекин уларнинг ҳеч бири айтарли ютуқларни қўлга кирита олмаган. 1924 йилда миллий терма жамоа Олимпия ўйинларида ғолибликни қўлга киритганда, мамлакат аҳолиси 2 млн. ҳам бўлмаган. Уругвай бутун тарихи давомида халқаро миқёсда 19та совринни қўлга киритганлиги билан терма жамоалар орасида яққол ажралиб туради.

Уругвай чемпионати. Мазкур лигага 1900 йилда асос солинган. «Пеньярол» 50 марта, «Насьонал» 46 марта чемпион бўлган. Айни мавсумда Примера дивизионида 16та жамоа (уларнинг 13таси пойтахт Монтевидео вакилларидир) иштирок этмоқда ва жамоалар 5та турни ўтказиб бўлишган. «Феникс» жамоаси 13 очко жам­ғариб, кутилмаганда 1-ўринни банд этиб турибди. «Серро Ларго» клубининг 25 ёшли ҳужумчиси Себастьян Соса 6та гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадам.

 

Уругвай термасининг мундиал йўлидаги

Статистикаси

 

Маълумот учун:

 

Уругвай терма жамоаси

Лақаби: La Celeste («мовий осмон»)

Ассоциацияси: Уругвай футбол ассоциацияси - AUF (1900 йил 30 мартда ташкил топган)

Бош мураббийи: Оскар Вашингтон Табарес (2006 йил 7 мартдан буён)

Терма жамоа сардори: Диего Годин

Энг кўп ўйин ўтказган ўйинчилар: Диего Годин ваМакси Перейра (125тадан)

Энг кўп гол урган футболчи: Луис Суарес (55та гол)

Миллий стадиони: «Эстадио Сентенарио» (Сиғими: 60235 томошабин)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 7 (2019 йил февраль)

Мундиаллардаги иштирок: 14 марта (2та ғолиблик)

Копа Америкадаги иштирок: 45 марта (15та ғолиблик)

Энг йирик ғалаба: Уругвай - Боливия - 9:0 (1927 йил 9 ноябрь, Лима)

Энг йирик мағлубият: Уругвай - Аргентина - 0:6 (1902 йил 20 июль, Монтевидео)

Экипировка: Puma (2006 йилдан буён)

Формаси: ҳаворанг-қора-оқ-қора. Жамоа ҳозирги уй формасидан фойдаланаётганига 109 йил бўлди.

 

Уругвай Осиёда кимлар билан учрашган: Иордания (2 марта), Хитой (5 марта), Саудия Арабистони (3 марта), Индонезия (1 марта), Жанубий Корея (8 марта), Япония (7 марта), Ўзбекистон (1 марта), Ҳиндистон (1 марта), Эрон (1 марта), Ироқ (1 марта), Уммон (1 марта), Малайзия (1 марта), Сингапур (1 марта), БАА (1 марта). Осиё жамоаларига қарши сўнгги 2 ўйинда Уругвай ютқазган.

РаҚОбатбардош таркиб

ЖЧ-2018дан сўнг жамоа қай ҳолатда турибди? Оскар Вашингтон Табарес жамоани қандай руҳлантирмоқда? Жорий йилги Копа Америка турнири олдидан терма жамоа­нинг Хитойдаги турнирга йўл олган таркиби ҳақида бироз маълумот берсак.

Дарвозабонлар. Ҳали-ҳамон бош мураббий икки устун орасини Фернандо Муслера, Мартин Кампанья, Мартин Сильва каби маҳорат эгаларига топширган. «Либертад» (Парагвай) клуби посбони Мартин Сильва ушбу таркибдаги энг кекса футболчи бўлса ҳам, унинг амбицияси жуда юқори. Оскар Табарез Ўзбекис­тонга қарши ўйинда унга ишонадиган бўлса, ўйиннинг умумий панорамасига халақит бермайди. Керак пайт­ларда пенальтиларни ҳам қайтаради, «сейв»лар ҳам кўрсатади. Миллий терма жамоанинг энг кучсиз чизиғи айнан дарвоза. Чунки бу ерда рақобат йўқ. Мартин Сильва сўнгги учта мундиалда ҳам терма жамоа таркибида бўлганди.

ҲимояДиего Годин, Мартин Касерес, Хосе Мария Хименес, Диего Лаксальт.

Жамоа ҳимояси устунларидан бири Мартин Касереснинг юксак маҳоратига Копа Америка-2011 ўйинларида гувоҳ бўлгандик. 31 ёшида 86 ўйин ва 4 голли статистика қайд этган Касереснинг ҳали терма жамоа­га асқотишига шубҳа йўқ. У миллий жамоадаги дебютини 2007 йил 12 сентябрда, 20 ёшида ЖАР терма жамоасига қарши ўтказган эди. Терма жамоадаги 1-голини 2011 йил 23 июнда Эстонияга қарши баҳсда урганди. 2011 йилда «Севилья»дан «Ювентус»га ўтганидан бери бу клуб билан 10та сов­рин ютди. 26 ёшли Диего Лаксальт чап қанотга жавоб беради. «Интер» клубига ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлса-да, бу клубда ўйнамаган. Янги мавсумни «Милан» сафида бошлади. Мавсум давомида 25та ўйин ўтказди. 2018 йилнинг ўзида терма жамоа сафида 10та ўйинда қатнашди. Диего Лаксальт гарчи Италия чемпионатида тўп сурса ҳам, «Сантос» (Бразилия) ярим ҳимоячиси Карлос Санчесни таркибдаги ротацияга рози бўлишга ўз ўйини орқали мажбур қилиб қўйди.

Ярим ҳимоя: Лукас Торрейра, Матиас Весино, Нахитан Нандез, Жоржиан де Арраскаета. Табареснинг ҳақиқий лабораторияси бўлмиш бу чизиқ битта схемада ҳаракат қилмайди. Уругвай футболининг барча сирлари ва имкониятлари шу ерга жамланган. Матиас Весино «Милан»га қарши сўнгги турда ҳужумнинг «ўқланиши»га жавоб берди, Нахитан Нандез тез орада Аргентина чемпионатидан Европага кўчиб ўтишга жиддий ҳозирлик кўрмоқда.

ҲужумКристиан Стуани, Жонатан Родригез.

Сўнгги марта Уругвай терма жамоа­сини бу қадар кам ҳужумчи билан кўрганмидик? «Жирона» сафида Каталония футболида бошқа жамоалар ҳам борлигини исботлаётган Стуани терма жамоада ҳужум чизиғини эгаллаш учун кечадиган кескин рақобатни енгиб чиқиши керак. 2015 йил 5 сентябрдан бери Уругвай терма жамоаси сафида 20та ўйинда қатнашган бўлсада, гол уролмаётган бу ҳужумчи ўзига берилган имкониятдан фойдаланиши керак.

ДАВОМИ

Ўқилган: 715

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тренерское образование: тренировка юношей!
18:34
Женская сборная Узбекистана не поедет в Токио-2020.
21:44
А Про-Лига-2019Га Қуръа Ташланди. Мусобақанинг Тўлиқ Тақвими
18:15