"Барселона" – Испания чемпиони!

Испания чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Барселона" – "Леванте" учрашуви ўз ниҳоясига етди. "Камп Ноу"да бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг устунлигида бошланди, танаффусга қадар каталонлар бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди. Бироқ биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи бўлимни ҳам "Барса" фаол бошлади, бундан ташқари Лионель Месси захирадан майдонга тушди. 62-дақиқада бу ўз самарасини берди, Месси ўзининг аниқ зарбаси билан кўк-анорранглиларни олдинга олиб чиқди.

Голдан сўнг меҳмонлар фаолликни оширишди, айниқса сўнгги дақиқаларда "Леванте" рақиб дарвозаси олдида кучли босимни ҳосил қилди. Бироқ каталонлар ҳимояни мустаҳкам ушлай олишди.

Шу тариқа, "Барселона" муддатидан аввал навбатдаги чемпионликни қўлга киритди.

Ла Лига, 34-тур

Барселона – Леванте 1:0 (0:0, 1:0)

Гол
: 1:0 – 62 Месси.

Барселона – тер Стеген, Пике, Лангле, Нелсон Семеду, Альба, Артур (Бускетс, 73), Ракитич, Коутиньо (Месси, 46), Видаль, Дембеле (Серджи Роберто, 84), Суарес.

Леванте – Фернандес, Рубен Везу, Робер, Луна, Коке, Рочина (Марти, 84), Кампанья, Джейсон, Вукчевич (Барди, 65), Саймон (Моралес, 46), Майораль.

Огоҳлантиришлар: Ракитич (14), Рочина (56), Рубен Везу (58), Пике (70), Нелсон Семеду (77), Коке (83), Бускетс (90).

***

Мессининг голини томоша қилинг:

Барселона Испания чемпионати Леванте Лионель Месси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Барселона” 11 йил деганда илк бор Ла Лигани мағлубият билан бошлади
10:45
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
"Атлетико" - "Валенсия": Таркиблар!
21:29