"Рома" Римда "Кальяри"ни йирик ҳисобда таслим этди

Италия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган "Рома" – "Кальяри" учрашуви ўз якунига етди. “Стадио Олимпико”да кечган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 5-дақиқасидаёқ Федерико Фасио римликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан уч дақиқа ўтиб Хавиер Пасторе жамоасининг иккинчи голини урди. Ўйин якунланиши арафасида Александер Коларов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, “Рома” очколарини 58тага етказиб олган ҳолда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

А Серия, 34-тур

Рома – Кальяри 3:0 (2:0, 1:0)

Голлар
: 1:0 – 5 Фасио, 2:0 – 8 Пасторе, 3:0 – 86 Коларов.

Рома – Миранте, Флоренци, Манолас, Фасио, Коларов, Нзонзи, Пеллегрини, Клюйверт (Чорич, 87), Пасторе (Перотти, 64), Эль-Шаарави (Ундер, 74), Джеко.

Кальяри – Краньо, Каччаторе (Срна, 74), Чеппителли, Пизакане, Пеллегрини, Ионицэ, Чигарини, Барелла, Бирса (Дейола, 68), Жоао Педро (Терео, 84), Паволетти.

Огоҳлантиришлар: Чеппителли (36), Пизакане (62), Манолас (88).

Италия чемпионати Рома
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

«Милан» раҳбарияти СПАЛга қарши ўйиндан сўнг Гаттузони истеъфога чиқаради
02:11
"Ювентус" АПЛдан ҳимоячи сотиб олмоқчи
10:25
“Аталанта” Бергамода “Удинезе”ни таслим этди ва тўртинчи ўринга кўтарилиб олди
00:16