Вадим Абрамов: Бир-биридан фарқ қиладиган 2 хил таймлар гувоҳига айландик

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугун бир-биридан фарқ қиладиган 2 хил таймлар гувоҳига айландик. Биринчи бўлимдаёқ барча масалани узил-кесил ҳал этиб қўйишимиз лозим эди. Лекин “Бухоро” жамоаси иккинчи бўлимда 2 марта дарвозамизни ишғол этишни уддалай олди, биз учун кутилмаганда. Аммо барибир йигитларимиз шундан кейин ҳам бўшашишмади ва ҳисобни тенглаштира олишди.

Ютганимизда яхшироқ бўлар эди, албатта. Лекин на илож. Бугунги хатоларимиз келаси галги ғалаба учун йигитларга дарс бўлса ажаб эмас, - деди мутахассис.

Ўқилган: 1602
Бунёдкор Бухоро Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Погба “Реал”га ўтиш фикридан қайтгани йўқ
13:56
Серхио Рамоснинг "Реал" клубидан кетиш эҳтимоли 80 % ни ташкил қилади
12:36
Ҳожимат Эркинов фаолиятини "Торпедо" Москвада давом эттиради
21:26