Бахтиёр Ашурматов: Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан кўнглим тўлмади

“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан умуман кўнглим тўлмади, мухлислар ҳам норози бўлишди. Йигитлар ўйинга киришиб кетиша олишмади, "Бунёдкор" жамоаси тўпни яхши назорат қилиб, тезкор футбол кўрсатди. Уларнинг ўйинига мослашиш анча қийин кечди. Бунинг оқибатида тайм охирларида гол ўтказиб юбордик.

Танаффусдан кейин ўйинимиз анча жонланиб, ҳатто ҳисобда олдинга ҳам чиқиб олгандик. Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Лекин яна ўша ҳимоядаги оддий хато сабабли рақиб жамоа ҳисобни тенглаштирди. Афсуски, ўз уйимизда қимматли бўлган 2 очкони йўқотдик. Ўз майдонимиздаги учта ўйинда атиги 2 очкони киритиш, бу биз учун ёмон натижа. Кейинги ўйинимиз яна бир тезкор жамоа "Насаф" билан бўлиб ўтади, мухлислар далдаси бизга сув ва ҳаводек зарур, - деди мутахассис.

Бахтиёр Ашурматов Бунёдкор Бухоро Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Канчельскис: Ниҳоят қулай имкониятлардан унумли фойдалана бошладик
20:54
Ҳамиджон Актамов: "Металлург" бугун характер намойиш эта олди
21:21
Шота Арвеладзе: Икки бўлимда турлича ўйин кўрсатдик
07:39