Рўзиқул Бердиев: Ҳақли равишда ғалаба қозондик

“Насаф” – АГМК учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Бугун ҳақли равишда ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Ҳар жабҳада АГМКдан яхшироқ ва тезроқ ҳаракат қилдик. Бугунги баҳсга йигитларни асосан руҳий жиҳатдан пухта тайёрлашга ҳаракат қилган эдик. Менимча, буни уддалай олдик. Бугун йигитларимиз анча хотиржам ҳолда майдонда ҳаракат қилишди.

Ўйин тақдири 2-голдан кейиноқ ҳал бўлиб улгурди. АГМК жамоасидаги шижоат айнан шу иккинчи голдан сўнг сўнди, - деди мутахассис.

Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca Cola Суперлига иккинчи давра учрашувлари тақвими
22:27
Андрей Фёдоров: Сўнгги дақиқалардаги пенальти жуда ачинарли бўлди
22:27
“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Превью
06:07