Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Мьянмага кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бугун Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган дастлабки баҳсда Мьянмага қарши майдонга тушди. Учрашуви 1:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Ягона гол 41-дақиқада Мьняма терма жамоаси аъзоси Сан Тау Тау томонидан киритилди.
 
Эндиликда терма жамоамиз 28 апрель куни Непал терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
 
U-19 Осиё чемпионати, 2-саралаш босқичи
"Мандалай Тири" стадиоини, Мандалай
Мьянма - Ўзбекистон 1:0
Гол: Сан Тау Тау (41)
Мьянма:Зу Лат Нади, Нау Тет Тет, Зуне Ю Я, Нант Зу Зу, Май Пху, Сан Тау Тау, Нве Ни Вин, Мое Ма Ма, Лин Минт Мо,Понт Понт, Пью Пью Вин
Ўзбекистон: Зарина Саидова, Мадина Ҳикматова, Шаҳноза Қурбонова, Сетора Такабоева, Лайло Шодиева, Тожинисо Рашидова, Диёра Эркинова, Шаҳризода Зайнитдинова, Нозима Эргашева, Ҳусния Ганчева, Сўғдиёна Алламуродова

Ўқилган: 1110
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Jizzakh women‘s Cup-2019. Ўзбекистон аёллар ОТЖ бугун ҳал қилувчи ўйинда Қозоғистон жамоасига қарши баҳс олиб боради
04:03
Аёллар футболи. "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйинида дуранг қайд этилди
17:16
"Реал" клубининг аёллар жамоаси ташкил этилади
20:32